Партия гуруҳларига вазифа белгилашда туман, шаҳарларнинг инвестиция дастурларини эътиборга олиш лозим
Партия гуруҳларига вазифа белгилашда туман, шаҳарларнинг инвестиция дастурларини эътиборга олиш лозим

 

Масқуд НУРУЛЛАЕВ, ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши раиси:

— 2020 йилга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурида партиямиз мақсад-вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ муҳим масалалар белгиланган. Лекин биз, партия гуруҳлари бу дастурни йил давомида янада такомиллаштиришимиз керак, деб ўйлайман. Чунки баъзи ҳудудларда пишиб-етилиб турган муаммоли масалалар бўлиши мумкин, депутатлар ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни танқидий ўрганиб, ундан кейин ўзларига режа қилса, ишимиз янада самарали бўларди.

Шунингдек, партия гуруҳларига вазифа белгилашда туман, шаҳарларнинг инвестиция дастурларини алоҳида эътиборга олиш лозим. Мазкур дастурларда қандай масалалар қўйилганини билмасдан, ҳудудлардаги ҳолат ва муҳитнинг ичига кирмасдан вазифа белгиланиши айрим жойларда ўзини оқламаслиги мумкин. Шунинг учун ҳар бир партия гуруҳи ўз иш режасини ҳар томонлама асосланган ва пухта равишда ишлаб чиқиши мақсадга мувофиқ бўлади.

← Рўйхатга қайтиш