Партия фаоллари ҳамиша эътиборда
Партия фаоллари ҳамиша эътиборда

 

Элликқалъа туманида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Элликқалъа туман Кенгаши ҳамкорлигида “Партия фаоллари ҳамиша эътиборда” мавзусида амалий тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Х. Ешимбетов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, партия фракцияси аъзоси А. Матниязова, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Элликқалъа туман Кенгаши раиси Х. Сатликов, Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, партия фаоллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Х. Ешимбетов сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси инсон қадрини улуғлашга қаратилганлиги, аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш мақсадида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида, шу жумладан, партия электорати вакиллари орасида кенг тушунтириш ишларини янада жонлантириш ва бу ишларда депутатларнинг ва партия фаолларининг фаол иштирок этишлари юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилишда фаол иштирок этиб келаётган бир қатор партия фаоллари Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республика Кенгашининг фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш