Тошкент вилоят Кенгашининг V пленуми ўтказилди
Тошкент вилоят Кенгашининг V пленуми ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилоят кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, партия вилоят Кенгаши аъзолари, партия ташкилоти раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Пленумда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум тарғиботи, Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастури ижроси ҳамда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда Тошкент вилоят Кенгаши ва депутатлик бирлашмаларининг фаол иштирокини таъминлаш бўйича вазифалар тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Мажлисни вилоят Кенгаши раиси А.Умаралиев олиб борди ва кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди ва вилоят Кенгаши партия гуруҳининг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан ахбороти, Ижроия қўмитанинг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи, Тошкент вилоят Кенгаши аъзолари таркибини қисман янгилаш тўғрисида батафсил сўз юритилди.

Пленум давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Қ.Қосимова, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Б.Холмирзаев, Чиноз туман кенгаши раиси Ф.Ибрагимов ва бошқалар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Якунда кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

Пленум Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш