Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ў. Ўрозбоев, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, партия вилоят кенгаши аъзолари, ҳудудий партия ташкилоти раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Пленумда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум тарғиботи, Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастури ижроси ҳамда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда Жиззах вилоят Кенгаши ва депутатлик бирлашмасининг фаол иштирокини таъминлаш бўйича вазифалар тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.
Мажлисни вилоят кенгаши раиси Н.Холматов олиб борди ва кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди. Унда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг фаол иштирокини таъминлаш, вилоят Кенгаши партия гуруҳининг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан ахбороти, Ижроия қўмитанинг 2022 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи, Жиззах вилоят Кенгаши аъзолари таркибини қисман янгилаш тўғрисида батафсил сўз юритилди.
ЎзХДП Жиззах вилояти кенгашининг бош ҳисобчиси Т. Зоиров сўзга чиқиб, 2022 йил бюджетининг ижроси ва 2023 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида таҳлилий кўрсаткичларни айтиб ўтди.
Пленум давомида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати Ҳ. Абдиниязов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ў. Ўрозбоев, Дўстлик туман кенгаши раиси М. Қудратова, партия ходими С. Мамановалар сўзга чиқишиб, ўзларининг муносабатларини билдиришди.
Пленумда кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.