Чилонзор туманидаги Тошкент шаҳар пульмонология ва фтизиатрия марказида “Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Унда тарғибот гуруҳи аъзоси, Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Донохон Маҳмудова сўзга чиқиб, Конституциянинг янги таҳрири бўйича батафсил маълумотлар берди. Шунингдек, Тошкент шаҳар пульмонология ва фтизиатрия маркази директори, тарғибот гуруҳи аъзоси Л. Қаландарова ҳам сўзга чиқиб, янги конституциянинг моҳияти ҳақида гапириб берди.
Ўзбекистон ХДП Мирзо Улуғбек туман Кенгаши томонидан 9-ОП да 30 апрель кунига белгиланган Референдум, Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир иштирокчиларига тиббиёт соҳасидаги ўзгаришлар, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш ва муҳофаза қилиш бўйича киритилаётган нормалар ҳақида маълумотлар берилди.
Савол-жавобларга бой бўлган учрашувда қонун ижодкорлиги жараёнида ёшлар иштирокини янада фаоллаштириш, қонунларни қўллаш амалиётининг долзарб муаммоларини улар билан биргаликда муҳокама қилиш тизимини йўлга қўйиш бўйича бир қанча таклифлар ўртага ташланди.
Шайхонтоҳур туман Кенгаши раиси Т. Ахмедов Тошкент Кимё Технология Институтида талаба-ёшлар билан таргибот тадбирини ўтказди. Унда Институт педагог ходимлари ҳамда юридик фанлари профессори Х. Назаров иштирок этди. Дастлаб, Т.Аҳмедов Конституциявий лойиҳанинг халқчиллиги, фуқаро ва инсонларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, кучли ижтимоий ҳимоя ва муҳтожларга ғамхўрлик бўйича давлатнинг асосий устувор йуналишлари белгиланаётганлигини тушунтирди.
Мулоқот қизғин ва савол-жавобга бой тарзда ўтди. Талаба-ёшлар 30 апрель куни ўтказиладиган Референдумда фаол иштирок этишга, ўзларининг фуқаролик бурчини бажариб, келажакларини қуришга даъват қилинди.