Мирзачўл тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича “Фаровон ҳаёт учун ижтимоий давлат керак!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова сўзга чиқиб, Конституцияда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олингани, Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамият жипслашгани, Бош Қомусимиз том маънода халқ Конституцияси бўлаётгани, конституция лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошганлигини, халқимиз таклифлари асосида янгиланганлигини таъкидлади.
Янгиланган Конституция халқимиз ҳаётини янада юксалтиришга хизмат қилишини, ўз тақдири, ўз келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро, албатта конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, 30 апрель куни ўтказиладиган референдумда овоз беришга чорланди.
Депутатнинг ҳудуддаги учрашувлари давом этмоқда.