Фаровон ҳаёт учун ижтимоий давлат керак!
Фаровон ҳаёт учун ижтимоий давлат керак!

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши ва туманлар кенгашлари томонидан пойтахтимизда кўплаб тадбирлар ташкил этилди.

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Н. Эшметова "Минглола" МФЙ да маҳалла раиси маслаҳатчиси К.Тошпулатов, ТИҚХММТ миллий тадқиқот университети юридик фанлар номзоди Х.Н.Назаров билан биргаликда "Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди. Учрашувда конституцияга киритилаётган янги нормалар ҳақида батафсил маълумот берилди.


Чилонзор туманидаги 37-Оилавий поликлиникада"Конституция учун овоз берамиз!","Фаровон ҳаёт учун ижтимоий давлат керак!" шиорлари остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Д. Маҳмудова ва бош шифокор М. Маҳкамова маъруза қилиб, умумхалқ референдумида фаол иштирок этиш ҳамда янгиланаётган конституциянинг мазмун моҳияти юзасидан фикр мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Яшнобод туманидаги 28-Оилавий поликлиникада “Бу менинг танловим - бу менинг Конституциям” шиори остида ўтказилган тарғибот тадбирида ЎзХДП Яшнобод туман Кенгаши раиси О. Бузурукходжаева, туман тиббиёт бирлашмаси Бош шифокори Қудратов ва бошқалар сўзга чиқиб Конституциянинг янги таҳрири юзасидан тушунтиришлар бериб ўтдилар.

Шунингдек, Сергели туман Санитария эпидемиология марказида туман ҳокимияти билан ҳамкорликда "Конституция ўзимизники" мавзусида, Ўзбекистон ХДП Олмазор туман Кенгаши томонидан “Зиё” МФЙ да “Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!” шиори остида, Миробод тумани Билимдон МФЙ биносида "Янги Конституция билан умуммиллий тараққиёт сари!", "Бу менинг танловим - бу менинг Конституциям!" шиорлари остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш