Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Абдуллаева Ойбарчин Бекмуродовна Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати А. Орипов, Олтинсой туман Кенгаши депутатлари туман Кенгаши котибияти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш ҳамда референдум ўтказилиши бўйича туман ҳокимлигида семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси ва унга киритилаётган ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Вилоят Кенгаши депутати Д. Сувонова, туман Кенгаши депутати Ш. Хаитов, Ўзбекистон ХДП Термиз туман Кенгаши раиси Г. Шафоатовалар ҳамкорликда Термиз туманидаги “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган Термиз Агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида “Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққан депутатлар томонидан Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси ва унга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Шунингдек, янги конституциянинг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, унга киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартишлар инсон қадрининг юксалишига хизмат қилиши таъкидлаб, барчани 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.