Янгиланаётган Конституция замонавий тараққиётни белгилайди
Янгиланаётган Конституция замонавий тараққиётни белгилайди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У. Ўрозбоев иштирокида Жиззах шаҳридаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида Янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда тиббиёт ходимлари ва фаоллар иштирок этишди. Йиғилиш давомида вилоят адлия бошқармасининг мутахассислари ва У.Ўрозбоев томонидан Конституциядаги ўзгартиришлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Тадбирда иштирок этган тиббиёт ходимлари ҳам Конституцияга берилган таклифлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш