Сафимиздаги ёшлар
Сафимиздаги ёшлар

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши депутати Ф. Акиева Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда "Сафимиздаги ёшлар" лойиҳаси доирасида Бухоро туман ҳокимлигида "Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи" мавзусида тиббиёт институти ёшлари билан давра суҳбати ўтказди.

Таъкидландики, таълим муассасаларида ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан, таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолини камайтириш, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидаларига амал қилиш, ўқиш ва иш жойларида ёшларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши муҳим. Бунинг натижасида аҳоли, айниқса, ёшлар орасида соғлом овқатланишни ташкил қилиш ва жисмоний фаолликни тарғиб қилиш ҳисобига юқумли бўлмаган касалликларнинг олди олинади.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан кўргазма ташкил қилинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат
← Рўйхатга қайтиш