Янгиланаётган маҳаллам
Сирдарё вилоят Боёвут туман “Навбаҳор” маҳалласида Юртнинг обод бўлишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишни инсоний бурчи деб билган меҳнаткаш фаол фуқаролар дарахт кўчатларини экишди.
Бу ишларга Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгаши депутати, ХДП партия гуруҳи раҳбари Ж. Рахмонқулов бош-қош бўлди.