Дилором Абдуллаева Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1978 йилда И.П. Павлов номидаги Самарқанд давлат медицина институтини тамомлаган.
Дилором Абдуллаева 10-сон ҚОП мудири лавозимида ишлаб туриб, туман аҳолисининг касалликларга чалинишининг олдини олиш, тозаликка, гигиенага риоя қилиш бўйича қатъий чоралар кўрди, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, уларни текшириш, белгиланган стандартлар асосида даволаш ишларини ташкил этиш бўйича ташкилий ишларни жонлантирди. Айниқса, қишлоқ аҳолиси, жумладан болалар ва аёллар ўртасида кўп учрайдиган касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини яратиш, тоза ичимлик сувини ичиш, гигиенага риоя қилиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб борди.
Жамоат ишларида ҳам фаол. Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиб келмоқда. Халқимизнинг тиббий маданиятини юксалтириш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш ишларида фаол қатнашади.
Дилором Абдуллаева Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фаоли сифатида кўпчиликнинг меҳрини қозонган. Соғлом авлодни камол топтириш ишларига қўшган катта ҳиссаси инобатга олиниб Д. Абдуллаева 2022 йилда II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган.