Кучлилар рақобатда сараланади
Кучлилар рақобатда сараланади

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти кенгаши томонидан “Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун” шиори остида "Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол депутати" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов Низом талаблари асосида юқори савия ва кўтаринки руҳда ташкил этилди. Унда танловнинг туман, шаҳар босқичида биринчи ўринни эгаллаган депутатлар ўзаро куч синашди. Ҳар бир депутат ўзларининг сиёсий саводхонлиги, ўз сайлов округларидаги одамларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал қилиш, аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижро этувчи ҳокимият идоралари фаолияти устидан назорат ўрнатиш борасида амалга ошираётган ишларини ҳакамлар ҳайъати олдида тўлиқ ёритиб беришга интилди.

Ҳаяжонга бой ўтган танлов жараёнида депутатларимизнинг фаолияти сарҳисоб қилинди.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, ҳакамлар ҳайъати вилоятдаги энг кучли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ташкил этилди. Айниқса, мактаб тарих дарсликларининг нашрида катта ҳисса қўшган ЖДПУ профессори, тарих фанлари доктори Фаня Ахмедшина ҳамда ўзоқ йиллар депутатлик фаолиятини олиб борган партиямиз фахрийси Иймомқул Бердиевларнинг иштироки барчани қувонтирди.

Узоқ ва баҳсларга бой бўлиб ўтган танлов натижаларига кўра Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши депутати Акмал Исмаилов танловнинг мутлақ ғолиби деб топилди.

2-ўринни Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Мусахон Имомов, 3-ўринни Халқ депутатлари Зафарабод тумани депутати Бахром Ҳамроқуловлар эгаллашди. Шунингдек, бир қатор номинациялар бўйича ҳам депутатлар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш