Тошкент шаҳар «Билим» ахборот-кутубхона марказида Ўз ХДП Тошкент шаҳар Кенгаши «Аёллар қаноти» билан ҳамкорликда «Мен муваффақиятли аёлман» лойиҳаси доирасида МФЙ фуқаролари, кенг китобхонлар оммаси, кутубхона фойдаланувчилари ва АКМ мутахассислари учун «Илмли аёл - оила бахти» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмаси бўлим бошлиғи, Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси «Санат» бўлими раҳбари Г. Умарова таклиф қилинди.
Давра суҳбатини «Билим» АКМ директори Ҳ. Каримова очиб берди. У олима аёлларнинг жамиятда тутган ўрни ҳақида гапириб, «Битта қиз фарзандни ўқитсангиз — бутун оилани ўқитган бўласиз» деган иборанинг мазмунини тушунтириб берди. Тадбир меҳмони маданият ходими Г. Умарова ўзининг илм ва маърифат йўлидаги 45 йиллик тажрибаси ҳамда иш жараёнида эришган ютуқлари хусусида батафсил сўзлаб берди. Бундан ташқари, 2001 йилда Давлатимиз томонидан «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2011 йил «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвонлари соҳиби бўлишида оиладаги муҳит, умр йўлдошининг қўллаб-қувватлаганлигидан беҳад миннатдорлигини фахрланиб гапирди.
Тадбир давомида МФЙ фуқаролари, «Билим» АКМ бошланғич партия ташкилоти аъзолари ва партиямиз хайрихоҳлари «Олима аёллар - юрт равнақи» мавзусида адабиётлар кўргазмаси билан яқиндан танишдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.