Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова ўз сайлов округи Дўстлик туманига ташриф буюриб, сайлов округидаги мавжуд инфратузилмаларни ўрганиш, соҳалар фаолияти барқарорлашувига тўсиқ бўлаётган муаммоларни таҳлил этиш ва уларга ечим бўладиган тизимларни кўриб чиқиш, аҳоли билан мулоқот қилиш ва уларнинг мурожаатларини эшитиб, бартараф этиш юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.
Дўстлик туманида бўлиб ўтган учрашувлар жараёнида туман ҳокими Шавкат Дарвешов бугунги кунда аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва бу борада эришилаётган ютуқлар, шунингдек, ҳудудда истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш учун қилинган ишлар, режалар тўғрисида батафсил таништирди.
Қаҳрамон маҳалласидаги касбга ўргатиш масканлари фаолияти ўрганилди. Бугунги кунда Дўстлик тумани аҳолиси 66,5 минг нафарни ташкил этса, шундан 30 ёшгача бўлган ёшлар 30,8 минг нафарни ташкил этади. Маҳаллалардаги ёшларнинг муаммолари ва таклифларини ўрганиш ҳамда уларнинг ечими бўйича 435 нафар ёшларнинг муаммолари ҳал этилди.