Ўзбекистон Халқ демократик партияси Янгиобод туман кенгаши томонидан "Инсон қадри учун" шиори остида “Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол депутати” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ўразалиева, ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши раиси ўринбосари М. Бобоевалар қатнашиб, танловда иштирок этган 6 нафар депутатларни Низом талаби асосида 3 шарт бўйича сиёсий ва ҳуқуқий билимлари ҳамда истеъдодларини баҳолаб бордилар.
Танлов якунига кўра, 15-Искандар сайлов округи депутати Раимова Гулбаҳор Ғайбуллаевна фахрли 1-ўринга лойиқ деб топилиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Қолган депутатлар ҳам номинациялар бўйича тақдирланди. Танлов якунида иштирокчиларга махсус диплом ва совғалар тантанали равишда топширилди.