Аҳоли билан мулоқот – ривожланишнинг бош мезони!
Аҳоли билан мулоқот – ривожланишнинг бош мезони!

 

Депутат халқнинг хизматчиси, тингловчиси бўлиши керак. Мавжуд муаммо ва камчиликларни тегишли тартибда бартараф этиш, унинг асосий вазифасидир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Урол Ўрозбоев ўз сайлов округи Шароф Рашидов туманига ташриф буюриб, сайлов округидаги мавжуд инфратузилмаларни ўрганиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш бўйича жойларда амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ҳамда бу борада олиб борилаётган ислоҳотларни тушунтириш ишларини ташкил этиш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, соҳалар фаолияти барқарорлашувига тўсиқ бўлаётган муаммоларни таҳлил этиш ва уларга ечим бўладиган тизимларни кўриб чиқиш, аҳоли билан мулоқот қилиш ва уларнинг мурожаатларини эшитиб, бартараф этиш юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 25 январда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 4-сонли Баёни 2-банди, шунингдек, Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах ва Бухоро вилоятларига ташрифлари давомида белгилаб берилган вазифалар ижроси хусусида мутасаддилар билан ўзаро фикр алмашилди.

Туманда 2023 йил учун бандлик дастурлари ишлаб чиқилганлигини ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муҳокама қилиниб, жами 21 454 та иш ўринлари, шундан 7342 таси доимий, 12 575 таси мавсумий ҳамда 1536 таси эса легаллаштириш иш ўринларини режа сифатида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилиши келишиб олинди.

2022 йил Инвестиция дастури асосида янги фойдаланишга топширилган Оилавий шифокорлик пунктлари ҳамда умумталим мактаблари билан танишилди. Жумладан, Олмачи ОП ва Ғозғонтепа ОШПларнинг моддий техник базалари билан таъминланганлик даражаси кўриб чиқилди. Мавжуд муаммоларни мутасаддилар билан бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди. Тумандаги ўтган йили янгидан таъмирланган мактаблар, 19-20-сонли умумталим мактабларидаги шарт-шароитлар таҳлил қилинди. Мазкур умумталим мактабларида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунига етмаганлиги маълум бўлди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш