Маълумки, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, айниқса, турмуш қийинчиликларига учраган аёлларга ҳар томонлама кўмак бериш масаласига давлатимиз томонидан жиддий эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда ушбу долзарб масала Ўзбекистон ХДПнинг дастурий мақсадларида ҳам устувор аҳамият касб этади.
Шу мақсадда ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши ва партия депутатлик гуруҳи аъзоси М. Имомовнинг ташаббуси билан вилоят партия кенгаши бўлим бошлиғи Ж. Ядгарова иштирокида “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида Маданият МФЙ да истиқомат қилувчи, партия электорати бўлган олти нафар хотин-қизлар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари жойида ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар жараёнида улар томонидан кўтарилган масалалар (коммунал тўловлардан қарздорлик, кредит олиш, соғлиқни тиклаш ва ҳоказо) ечими юзасидан амалдаги қонунчилик доирасида ҳуқуқий тушунчалар бериш билан бир қаторда, айрим масалалар алоқадор ташкилотлар раҳбарларига депутатлик сўрови чиқариш орқали ҳал этиш чоралари белгиланди.