ННТ уйида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги “2022-2026 йилларда Жиззах вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2013-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 22-банди ижроси юзасидан Жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
Унда вилоят кичик саноат зоналари дирекцияси, ННТлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, Ўзбекистон ХДП маҳаллий Кенгашларидаги депутатлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Маълумот ўрнида, ушбу бандда вилоятда 2022 йилда кичик саноат зоналарини 23 тадан 25 тага етказиш орқали 1,4 мингта янги иш ўринлари ташкил этиш назарда тутилган. Жамоатчилик эшитувида ушбу йўналишда бажарилаётган ишлар юзасидан соҳа раҳбарининг ахбороти тингланди.
Тадбир сўнггида жорий қилинган тизимнинг янада ривожланиши учун зарур таклиф ва тавсиялар билдирилди.