“Уйма-уй” лойиҳаси доирасида аёллар билан суҳбат ўтказилди
Ўзбекистон ХДП Арнасой туман Кенгаши депутати Идрис Парманов, тумандаги Водий маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари билан биргаликда “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида аёллар билан суҳбатлашди ва уларнинг муаммоларини ўрганди.
Суҳбат давомида аҳолининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш борасида тушунчалар берилди.