Аҳоли муаммолари ўрганилмоқда
Ўзбекистон ХДП Фарғона шаҳар кенгаши томонидан жойларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида "Уйма-уй" лойиҳаси доирасида Фарғона шаҳар ҳудудидаги "Янги йўл", "Мададкор" маҳаллаларидаги хонадонлар ўрганилди.
Оғир шароитга тушиб қолган, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар хонадонига ташриф буюриб, улар билан яқиндан суҳбат қурилди ва муаммолари аниқланди.