Аёллар муаммолари депутатлар эътиборида!
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш мақсадида ЎзХДП туман Кенгаши депутати Шерзод Мирзаев “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида Чаманзор МФЙдаги хонадонларга ташриф буюрди.
Мақсад жойларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб боришдан иборат.
Ўрганишлар натижаларига биноан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.