25-Себзор сайлов округидан Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод Танзила Нарбаева Олмазор туманидаги 28 умумий ўрта таълим мактабида сайловчилар билан учрашди.
Номзод бугунги кунда тиббиёт соҳасига катта эътибор қаратилиб, ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳақида гапирди. Шу билан бирга мазкур тизимда аҳолини ўйлантираётган масалалар ҳам йўқ эмаслигини айтиб, ҳар бир депутат мана шу муаммолар устида бош қотириш лозимлигини таъкидлади. У ўз сайловолди дастурида мулкчилик шакли ва молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, барча тиббиёт муассасаларида кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун юқори технологияли тиббий хизматлардан фойдаланган ҳолда ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш таклифи билан чиқаётганини маълум қилди.
Учрашув сўнгида Танзилла Норбоева сайловчиларни қизиқтирган саволларга партия Сайловолди дастурига асосланган ҳолда жавоб берди.