Аёлларнинг муаммолари ўрганилди
ЎзХДП Оқолтин тумани кенгаши томонидан "Аҳиллик" МФЙ ҳудудида "Уйма-уй" лойиҳаси доирасида уйма-уй юриб, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар хонадонига ташриф буюрилди. Аёллар билан яқиндан суҳбат қуриб, муаммолари ўрганилди.
Маҳаллада оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилди.
Туман депутати З. Мирзаева ҳомийлигида кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.