Оналик ва болалик муҳофазаси – доимий эътиборда
Оналик ва болалик муҳофазаси – доимий эътиборда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона шаҳар кенгаши ташаббуси билан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Фарғона вилоят филиалининг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси мутахассислари томонидан шаҳардаги 5-оилавий поликлиникада аёллар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш ва бўлажак оналарнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, оналар ва болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида “Оналик ва болалик муҳофазаси – доимий эътиборда” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбир аёлларда учрайдиган касалликларни барвақт аниқлаш ва уларни вақтида даволаш мақсадида ташкил этилди. Шунинг билан бирга, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида лойиҳа иштирокчиларига тушунтиришлар берилди.

Тиббий кўрик давомида 140 дан ортиқ хотин-қизлар шифокорлар назоратидан ўтказилди. 35 нафар эҳтиёжманд бемор хотин-қизларга бепул дори-дармонлар тарқатилиб, уларнинг икки нафарига имтиёзли даволанишлари учун йўлланмалар берилди. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан тиббий кўрик иштирокчиларига 14 хил бепул дори-дармонлар берилди.

Тадбир сўнггида тиббиёт ходимларидан бир гуруҳига вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш