Болажонлар яйрашади!
Болажонлар яйрашади!

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Дилбархон Мамажонованинг бизнинг анклав ҳудуд Шоҳимардон қишлоғига ташрифи аҳолимиз учун қувончли бўлди.

Мактабгача таълимни ривожлантириш учун кенг имкониятлар эшигини очиб берди.

Депутатнинг чекка ҳудудлардаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларни ўрганаётганлиги тўғрисидаги хабар тез тарқади ва бизнинг боғчага ҳам келармикин деган ўй билан депутатимизни боғчага таклиф этдик.

Депутатимиз - бажонудил бораман, дея боғчамизга ташриф буюрди ва аҳволни ўрганиб чиқди. Учрашув вақтида депутатимиз мамлакатимиз раҳбарининг ёшлар тарбияси ва уларнинг соғлом ва баркамол ривожланишлари ва юқори билим кўникмаларини эгаллашлари учун олиб бораётган ислоҳотлари, мактабгача таълим ташкилоти самарадорлигини ошириш, айниқса энг чекка худудлардаги болалар тарбиясини яхшилаш, болажонларимизнинг муносиб билим олиши, муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, яшаш муҳитини яхшилаш борасидаги қарорларига биноан ўз дастурини белгилаб олганлиги ва албатта янги боғча қурилишига ёрдам беришини таъкидлаб ўтган эди.

Фарғона тумани мактабгача таълим бўлим тасарруфидаги 6-давлат мактабгача мактаб ташкилоти Шоҳимардон МФЙ ҳудудида 1989 йилдан буён фаолят юритиб келар эди.

Депутатимизнинг саъйи-ҳаракати ва ўз ишига сидқидилдан ёндашуви натижасида ҳамда “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Қарорига асосан 2022 йил декабрь ойида ташкилотда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 140 ўрнига мўлжалланган замоновий бино таъмирланиб, неча йиллардан буён ишламай, яроқсиз ҳолатга келиб қолган канализация тизими қайта тикланди. Замонавий жиҳозланиб, фойдаланишга топширилди.

Шоҳимардон МФЙ аҳолиси, ота-оналарнинг шодлиги чексиз. Отасига раҳмат депутатимизни, бизнинг болаларимиз ҳам шаҳарликлардан кам бўлмаган, замонавий, орзу қилиб ўйламаган боғчаларда, шундай чиройли шароитларда яйраб-яшнаб таълим-тарбия олишади демоқдалар. Шу ўринда Муҳтарам Президентимизнинг “Барчамиз халқ билан уларнинг ичида бўлайлик” деган даватлари ўз вақтида тўғри фикр эканлигига иқрор бўлдик. Ислоҳотлар ўз ўрнида, аниқ ва жадаллик билан олиб борилаётганлиги инсонга қувонч бағишлайди.

Фарғона тумани Шоҳимардон фахрийлари, аҳолиси, ота-оналари ва жамоамиз номидан шукроналик шукуҳига йўғирилган ташаккур изҳоримизни билдирамиз.

 

Заҳрохон Кенгашова,

Шоҳимардон МФЙ ва 6-мактабгача таълим ташкилоти раҳбари.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш