Ҳарбийлар шарафланди
Ҳарбийлар шарафланди

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил топган куннинг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 92-29-Ҳарбий қисмда байрам тадбири уюштирилди.

Унда тумандаги мудофа бўлими ИИБ ходимлари, Халқ депуаталари вилоят Кенгаши депутати А Зикрияев, туман маънавият-марифат бўлими, туман маданият бўлими санъаткорлари, 92-29-ҳарбий қисм аскарлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида туман маданият уйи санаткорлари ўз чиқишларини билан йиғилганларга хурсандчилик бағишлади. Ёшларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ҳарбий хизматчиларнинг жанговор чиқишлари ҳам намойиш этилди.

Тадбир сўнггида бир гуруҳ ҳарбий соҳада ва ватан ҳимоясига ҳисса қўшган осойишталик посбонларига Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати А. Зикрияевнинг фахрий ёрлиқлари ва совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш