Амалий фаолият
Амалий фаолият

 

Маълумки, аҳоли саломатлигини сақлаш ва муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири саналади. Юртбошимизнинг Парламент ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида қайд этилганидек, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да Давлат Дастури доирасида айнан соғлиқни сақлаш соҳасига ҳар қачонгидан кўпроқ маблағ йўналтирилаётганлиги барча юртдошларимиз кўнглида шукроналик ҳиссини уйғотганлиги бор гап.

Зеро, дардмандлар дардига малҳам бўлиш, уларни соғлом ҳаётга қайтишларида, бир сўз билан айтганда “Соғлом жамият” қуриш каби эзгу фаолиятда амалий иштирок этиш юксак инсоний фазилат саналади.

Шу мақсадларда ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши ва партия депутатлик гуруҳининг аъзоси М. Имомов ташаббуси билан 1-сон оилавий поликлиникада тиббий кўрик ташкил этилди.

50 нафардан зиёд турли ёшдаги фуқаролар иштирок этган кўрик жараёнида тор доирадаги (хирург, уролог, кардиолог, окулист, онколог, травмотолог, педиатр, терапевт ва бошқа) мутахассислар томонидан биокимёвий таҳлиллар, рақамли рентген, ФЭГДС текшурувлар ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича амбулатор ва стационар даволаниш юзасидан тегишли тавсия ва йўлланмалар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш