Аҳоли хонадонлари ўрганилмоқда
ХДП Сирдарё вилоят Мирзаобод тумани Кенгаши депутатлари М.Улуғбек маҳалласида истиқомад қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари ва вилоят ишчи гуруҳи вакили билан ҳамкорликда аҳоли хонадонларида ўрганишлар олиб борди.
Уйма-уй юриб, хотин-қизлар билан қилинган мурожаатлар чоғида аниқланган масалалар ечими юзасидан вазифалар белгилаб олинди.