Ногиронлик аравачаси топширилди
Ногиронлик аравачаси топширилди

 

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида эҳтиёжманд ва ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.

Туман ҳокими ўринбосари Э. Мадаминов, депутат Т. Солиев ҳамда маҳалла фаоллари Юқори қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро Хусниобод ая Абдувалиева хонадонида бўлиб, бемор билан суҳбатлашишди ҳамда унга электр юритмали ногиронлик аравачасини топширдилар.

Ўз навбатида Хусниобод ая бундай эътибор ва ғамхўрлик учун ўз миннатдорлигини билдирди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш