Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши ҳамда Фарғона шаҳар ташкилоти билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги имконияти чекланган болалар “Мурувват уйи”да янги йил байрами ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати З. Зохидов, вилоят Кенгаши депутати Т. Суренин, Ўзбекистон ХДП Фарғона шаҳар ташкилоти раиси А. Умаров, Ўзбекистон ХДП Фарғона шаҳар ташкилотидан Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар Ж. Акрамов, Х. Салохутдиновлар иштирок этишди.
Янги йилда болаларга қувонч улашиш мақсадида 60 дона янги йил совғалари топширилди. Шунингдак, Фарғона шаҳар ҳудудидаги “Машъал”, “Маърифат”, “Нодирабегим”, “Парвоз” МФЙларида истиқомад қилувчи кам таминланган имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари хонадонларига ташриф буюриб, янги йил совғалари топширилди.