Депутат халқ вакили, халқ намоёндаси. Халқ ва сайловчилар манфаатини кўзлайдиган, ҳақиқатан ҳам халқ дарди билан яшайдиган инсон. Зотан, депутат ҳар доим халқ билан бўлиши, ҳамнафас фаолият юритиши лозим.
Шунга биноан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Эшметова Нигора Асомидиновна "Депутат маҳаллада" ҳамда "Меҳр улашинг" лойиҳалари доирасида ўзи сайланган 50-Минор сайлов округи ҳудудидаги МФЙларида аҳоли билан учрашувлар ўтказди. Мулоқотлар чоғида маҳалла ҳудудидаги мавжуд камчиликлар – муаммолар ҳамда аҳолини қийнаб келаётган масалалар кўриб чиқилди.
Ташриф давомида бир гуруҳ ёши улуғ, кам таъминланган, ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан ҳабар олиниб, улар томонидан айтиб ўтилган масалаларни депутат ўз назоратига олди. Депутатнинг бу каби ўрганишлари бошқа маҳаллаларда ҳам давом этади.