Жиззахда «Мен донорман» акцияси давом этмоқда
Жиззахда «Мен донорман» акцияси давом этмоқда

 

Маълумки, Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 августдаги ПҚ-348-сонли Қарорига мувофиқ, ҳар ойнинг иккинчи ҳафтаси «Қон донорлиги ҳафталиги» этиб белгиланган эди.

ЎзХДП Жиззах вилояти кенгаши ходимлари ҳам ушбу эзгу ишни амалга ошириш мақсадида Жиззах вилоят қон қуйиш станциясига донорлик қилиш мақсадида ташриф буюришди. Ходимлар зарурий анализларни топширишиб, шифокорлардан зарурий маслаҳатлар олишди.

Шунингдек, депутатлар ва партия фаоллари ҳам донорлик қилиш истагини билдиришган. «Мен донорман» акцияси давом этади.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш