Конституция – эркимизнинг гаровидир!
Конституция – эркимизнинг гаровидир!

 

Конституция тараққиётимизнинг бош қомусидир. У сабаб ҳар бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиб яшайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 30 йил тўлиши муносабати билан Жиззах вилоятининг кўплаб ҳудудларида турли тадбирлар кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.

Жиззах Давлат педагогика университетида ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши ва партия депутатлик гуруҳи ташаббуси остида Жиззах шаҳар Адлия бўлими билан ҳамкорликда “Конституция – менинг тақдиримда!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Конституциянинг давлат ва жамият ҳаётида тутган муҳим ўрни ва аҳамияти ҳақида, шунингдек, Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда янги моддалар умумэьтироф этилган ижтимоий демократия тамойилларига мослиги, энг муҳими, инсон омили энг олий қадрият саналиб, унинг турмуш даражасини янада яхшилашдек олижаноб мақсадлар ётганлигига асосий эьтибор қаратилди.

Жонли мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар: ЎзХДП Жиззах шаҳар Кенгаши раиси Н.Сиддиқов, партия депутатлик гурухи аьзолари М. Имомов ва О.Бакиров, Жиззах шаҳар адлия бўлими масъул ходимлари, юқори малакали ҳуқуқшунослар А.Рахматов ва А.Маматовлар ҳамда ЖДПУ Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” тизими бўлими бошлиғи А.Умрзоқовлар батафсил жавоб беришди.

Ғаллаорол туманидаги Жийдали ҚФЙ да аёллар ўртасида шахмат-шашка мусобақаси ташкил этилди. Унда Жийдали ҚФЙ дан сайланган депутат Ш. Эшмаматова иштирок этиб, йиғилганларга бугунги кунда Конституциямизга киритилиши кутилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Қолаверса, мусобақада ғолиб бўлган хотин-қизлар депутат томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ўзбекистон ХДП Мирзачўл туман Кенгаши ташаббуси “Конституция ёшлар нигоҳида” шиори остида "Конституция – фаровон ҳаётимиз мезони" мавзусида танлов ташкил этилди. Ғолиб ўқувчиларга партиямизнинг совғалари топширилди.

Шунингдек, вилоятнинг Янгиобод тумани 11-Намингон сайлов округидан сайланган депутат И. Хидиров томонидан 10-мактабда ёшлар билан китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва республикамиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган эътибор тўғрисида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир давомида ўқувчиларга бадиий китоблар совға қилинди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Зомин туман Ёшлар марказида эса Ёшлар етакчилари билан “Конституция ёшлар нигоҳида” шиори остида учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши раиси Р Маматқулов Конституциянинг инсон ҳаётида тутган ўрни юзасидан маъруза қилди. Учрашувда туман адлия бўлими бошлиғи ва туман Ёшлар агентлиги бўлими бошлиқлари ҳам қатнашди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш