Конституцияда ёшлар ҳуқуқларининг кафолати
Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Аджу университетида "Конституцияда ёшлар ҳуқуқларининг кафолати" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, ХДП фракцияси аъзоси Фирдавс Шарипов иштирок этди ва ёшлар билан конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти юзасидан суҳбатлашди.
Сўзга чиққанлар мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда ёшлар Конституцияда белгилаб берилган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳуқуқ ва мажбуриятларини, бурчлари ҳамда эркинликларини чуқур билишлари зарурлигига эътибор қаратдилар.
Самимий мулоқот давомида ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.