Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар сайловчилар билан учрашмоқда
Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар сайловчилар билан учрашмоқда

 

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Дархон-3” маҳалла идораси биносида 145-Бодомзор сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Илҳом Сираджев, 5-Дархон сайлов округидан халқ депутатлари, Мирзо Улуғбек туман кенгаши депутатлигига номзод Сайёра Тиллаходжаева сайловчилар билан сайловолди тарғибот учрашуви ўтказди.

Ишончли вакиллар номзодларниннг таржимаи ҳоли билан таништиргач, Илҳом Сираджев ва Сайёра Тиллаходжаева йиғилганларга ўз сайловолди дастури ҳақида тушунтириш берди.

Номзодлар эҳтиёжманд оила фарзандларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада кенгайтиришни муҳим, деб билишларини, бунинг учун давлат грантлари тизимини яратиш, кам таъминланган оилаларнинг шартнома асосида ўқийдиган фарзандларига имтиёзли таълим кредитлари ва таълим субсидияларини тақдим этиш тизимини йўлга қўйиш тарафдори эканликларини билдирди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш