Ўзбекистон Халк демократик партияси Тошлоқ туман ташкилоти раиси, туман Кенгаши депутати Солиев Турсунбой Нурматович, Диний қўмитанинг туман бўлими бош мутахассиси Тўлқинжон Абдуллаевлар хамкорликда "Депутат махаллада" лойиҳаси доирасида меҳр ва муруватга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олди.
3 декабр – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тумандаги "Сўкчилик" ва "Хамрак" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида истиқомат қилаётган биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган Абдуҳаким Латипов, Абдуҳамид Абдураҳмонов ҳамда Худоберди Абдуллаевлар хонадонларига ҳоким ёрдамчиси, маҳалла аёллар фаоли ҳамда ёшлар етакчилари билан биргаликда ташриф буюриб, улар билан ҳамсуҳбат бўлинди.
Хонадонлардаги имконияти чекланган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.