3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Поп туманидаги Поп “Мурувват” ногиронлар учун эркаклар интернат уйида “Меҳр улашинг” шиори остида йўқлов тадбири ўтказилди.
Хайр-саҳоват, инсонпарварлик ва мурувват халқимизга хос улуғ анъана. Айниқса, кўнгли ўксик инсонларга меҳр кўрсатиш, қалбини қувончга тўлдириш савоби улкан амаллар сирасига киради.
Тадбирда ЎзХДП Поп туман Кенгаши раиси Г.Муминова, вилоят Кенгаши депутати А. Дусматов, туман Кенгаши депутати У. Эгамов, туман адлия бўлими мутахассиси А.Қодировлар иштирок этдилар.
Йўқлов ташрифи давомида мурувват уйининг бугунги кундаги аҳволи, уларнинг моддий-техник таъминоти, имконияти чекланганлар учун яратилган шароитлар, тиббий хизмат кўрсатиш сифати билан танишдилар. Ҳамда у ерда истиқомат қилаётган имконияти чекланганлар учун совғалар тақдим этилди.