БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан 2022 йил 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” туркум тадбирлари ташкил этилмоқда.
Ушбу режага асосан Сурхондарё вилоят Бойсун тумани ҳокимлигида оила ва хотин-қизлар бўлими, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Зўравонликсиз оила-фаровон ҳаёт сари" мавзусида мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда оилавий зўравонликларнинг олдини олишга ҳар бир инсон масъуллиги таъкидланди. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг соғлиғини муҳофаза қилишга йўналтирилган тиббий тадбирлар, бу борада қабул қилинган Қонунларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.