Депутат ёшлар билан учрашди
Узун туманида Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати М. Хасанова ва ЎзХДП Узун туман кенгаши раиси И.Мусурмонов ҳамда туман ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С. Гулбоевалар иштирокида 2- касб-ҳунар мактабида ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг янги таҳрири, Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида ёшларга тушунтирилди ҳамда 3 декабрь — "Халқаро ногиронлар" куни муносабати билан мамлакатимизда тизимли хайрли ишлар амалга оширилаётгани хусусида тўхтаб ўтилди.
Тадбир сўнггида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда 32 фуқаро мурожаати эшитилди. Уларнинг мурожаатлари ўрганилиб тегишли масъулларга йўналтирилди.