Ҳар бир мурожаат – эътиборда
Ҳар бир мурожаат – эътиборда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шохиста Турғунова ўзи сайланган ҳудуд Чортоқ тумани маданият марказида туман ҳокими Анваржон Отаходжаев билан биргаликда сайёр қабул ўтказди. Қабулда фуқаролар уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, коммунал соҳа каби ҳаёт ва фаолият билан боғлиқ турли масалалар бўйича мурожаат қилишди. Қабулда тумандаги барча ташкилотлар раҳбарлари ҳам қатнашаётгани туфайли турли идоралар эшигини тақиллатиб юришнинг ҳожати йўқ ва муаммо жойида ҳал қилинмоқда.

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолият куннинг иккинчи ярмида “Юксалиш” маҳалласида давом эттирилди. Бу ерда ҳафталик иш режага асосан "маҳаллабай" ишлашнинг узвий давоми сифатида сайёр қабул ташкил этилди.

Аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқот давомида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишларни якунига етказиш, табиий газ таъминоти билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Маҳалла фаоллари томонидан йўл қурилиши ва янги ичимлик суви таромоғи тортиш борасидаги ишлар, Workaut майдончаси ёшлар ихтиёрига топширилгани эътироф этилди.

Амалий иш, ҳаракат билан натижага эришилади. Юрсанг кўрасан, кўрсанг куясан, куйсанг қиласан, дея бежизга айтилмаган. Аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ечим топаётгани уларни ижро ҳокимиятига нисбатан ишончини янада орттирмоқда. Чортоқда йўл таъмири, тоза ичимлик суви таъминоти масаласида кенг қамровли ишлар давом этмоқда - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шохиста Турғунова.

Навбатдаги манзил 48-умумий ўрта таълим мактаби бўлиб, касаба уюшма қўмита раислари, хуқуқ фани ўқитувчилари иштирокида ТХТБ мудири Ф. Баходиров, таълим ва фан касаба уюшмаси туман кенгаши раиси И.Тўрабоев иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда депутат Ш. Турғунова бугунги кундаги қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тушунчалар берди, ҳусусан янги таҳрирдаги Меҳнат Кодекси, Конституциявий ислоҳотлар бўйича маълумотлар берди.

Иштирокчиларни қийнаб келаётган муаммолар билан қизиқиб, ечими бўйича таклифлар ҳам берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш