Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинмоқда
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Г.Ҳасанова вакили С.Норқулова, ЎзХДП Узун туман кенгаши раиси И.Мусурманов, туман Хотин қизлар масалалари буйича ҳоким ўринбосари С.С.Гулбоева туман Халқ депутатлари Кенгаши депутатлари иштирокида Туман 1-сектори ҳудуди, 2-касб-ҳунар мактаби ва 27-мактаб фаолар залида учрашувлар ўтказди.

Мулоқотларда мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотларнинг бажарилиши ва Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси ҳамда янги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти фуқароларга тушунтирилди.

Шундан сўнг фуқароларнинг сайёр қабули бошланди. Обод Юрт, Мустақиллик, Саховат, Чақар Деҳқон, Чинор К.Жончекка, Оқостона, Бешкапа, Серҳаракат сингари МФЙ фуқароларининг 25 нафари турли масалаларда мурожаат қилди. Уларнинг 14 нафарининг мурожаати жойида қаноатлантирилди. 9 таси маблағ талаб қилгани туфайли назоратга олинди.

Ҳудуддаги 3-секторининг Уланқул, Нурафшон, Сурхон, Файзова, Файзобод, М.Турмуш, Хурсанд Ўрмончи маҳаллари фуқароларининг ҳам мурожаатлари тинланди. 16 та мурожаатнинг 9 таси жойида ҳал этилди. 7 нафар фуқаронинг масалси маблағ ва муддат талаб қилингани учун назаротга олинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш