Аҳоли ислоҳотларга бефарқ эмас
Аҳоли ислоҳотларга бефарқ эмас

 

Маълумки, халқ ноиблари доимий равишда ўз сайлов округларида бўлиб, аҳолининг кайфияти, муаммолари билан қизиқиб келмоқда. Шунга асосан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинган ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокамада бўлган қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳияти Сурхондарё вилояти Денов туманидаги сайловчиларга етказилмоқда.

Бу галги учрашувларда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасидаги янги нормаларнинг мазмуни, шунингдек Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда жорий йилнинг 28 октябрида тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Дастлаб, тумандаги “Лўпон” сўнг “Қизилжар” маҳаллалари аҳолиси билан сайёр учрашувлар ташкил этилди. Сайловчилар томонидан электр энергияси ва газ таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, пенсия масалалари бўйича мурожаатлар қилинди. Айрим мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди.

Мурожаатларнинг барчаси маҳаллий даражада бўлиб, туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотларга мазкур муаммолар йўналтирилиб, депутатлик назоратига олинди.

Шу билан бирга, Денов туманидаги мактабгача таълим ташкилоти мудиралари ҳамда маҳалла ёшлар етакчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг мазмуни атрофлича тушунтирилди.

Умуман аҳоли, нуронийларимиз давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлардан мамнун эканликларини билдиришмоқда.

Учрашувлар давом этмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш