Мурожаатлар натижасиз қолмайди
Мурожаатлар натижасиз қолмайди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У.Ўразбоев Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари Суюн Силлиев, шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Дилшод Уралов, тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарлари билан биргаликда “Учариқ” маҳалласи аҳолиси билан учрашди.

Мулоқотда депутат У. Ўразбоев ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари С. Силлиевлар Конституциявий қонун лойиҳасидаги янги нормаларнинг мазмуни ва моҳияти, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексидаги янгиликлар, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ҳамда «Долзарб 40 кунлик» доирасида жойларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар беришди. Сўнг Учариқ маҳалласида истиқомат қилиб келаётган аҳоли билан сайёр қабул бўлиб ўтди.

Аҳоли билан учрашувда Сағдулла Шукуров, Эргаш Норматов, Парда Махкамович ва бошқалар сўзга чиқиб, бугун мамлакатимизда олиб борилаётган Конституциявий ислоҳотлар, парламент томонидан қабул қилинаётган қонунлар, Президентимизнинг Фармон ва Қарорлари мазмун моҳияти юзасидан ўз муносабатларини билдиришди.

Фаоллар бугун маҳаллада ҳал этилиши керак бўлган муаммолар юзасидан ўз таклифларини айтдилар. Турли хил мазмундаги жами 18 та мурожаатдан 1 таси Республика даражасида, 3 таси вилоят даражасида ҳамда 14 таси шаҳар даражасида ҳал этиладиган мурожаатларга ажратилди. Шундан шаҳар даражасида ҳал этиладиган 14 та турли хил мазмундаги мурожаатлардан 5 таси жойида ҳал қилиниб, назоратга олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш