Оналар яшил макон учун
«Оналар яшил макон учун» аксияси доирасида Жарқўрғон тумани «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.
Унда Сурхондарё вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Хидирова, Аёллар реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳудудий бўлими раҳбари, партия фаоли M.Хофизова, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси вакили И.Полвонова, туман ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати M.Mустанова ҳамда маҳаллалардаги отинойилар ва тумандаги партия аъзоси бўлган маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.