"Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак".
Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг эл-юртимиз қалбидан жой олган ушбу сўзлари бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи қудратли кучга айланди. Ўзбекистон ХДП тизимида аҳоли билан очиқ мулоқот самарали йўлга қўйилган.
Шунга асосан Ўзбекистон ХДП Урганч туман кенгаши, халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири З. Машарипова, туман Кенгаши депутати Ш. Авазов, маҳалла ва тегишли ташкилот вакиллари билан биргаликда Чўлобод, Шоликорлар, Оқ ариқлар маҳаллалари аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди.
Мурожаатлар асосан йўлларни таъмирлаш, ичимлимк суви, уй-жойларга эгалик хуқуқи олишдаги муаммолар, ички йўлларга автобус қатнови, каналларни тозалаш масалалари бўлиб, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларининг ҳам муаммолари тингланди.
Аксарият мурожаатлар жойида ҳал қилинди, Баъзи масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, айрим масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.