Депутат сайловчилари манфаати йўлида хизмат қилмоқда
Депутат сайловчилари манфаати йўлида хизмат қилмоқда

 

Маълумки, депутат халқ вакили, халқ намоёндаси. Халқ ва сайловчилар манфаатини кўзлайдиган, ҳақиқатан ҳам халқ дарди билан яшайдиган инсон. Зотан, депутат ҳар доим халқ билан бўлиши, ҳамнафас фаолият юритиши лозим.

Шунга биноан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Эшметова Нигора Асомидиновна Тошкент давлат шарқшунослик университетидан амалиёт ўташ учун келган талабалар ҳамроҳлигида "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида ўзи сайланган 50-Минор сайлов округи ҳудудидаги Мирзо Улуғбек МФЙ ҳамда 51-сонли ўрта мактабига ташриф буюрди.

Сайёр қабул чоғида маҳалла ва мактабнинг ижтимоий ҳолати, моддий техник базаси, ҳудуддаги мавжуд камчиликлар – ички йуллар, газ, электр энергияси сингари масалаларда сайловчилар ўз фикрларини асосли баён этишди.

Ўрганиш давомида юқорида айтиб ўтилган масалаларни депутат ўз назоратига олди. Депутатнинг бу каби мулоқотлари бошқа маҳаллаларда ҳам давом этади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш