Маълумки, БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюцияси билан 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни сифатида белгиланган.
Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши ва Наманган муҳандислик қурилиш институти ҳамкорлигида ўтказилган “Оилага ва турмушга тайёрлаш” тарғибот тадбирида ҳам бевосита шу ҳақида фикр юритилди.
Унда Вилоят ва шаҳар партия кенгаши масъуллари, НамМҚИ психологлари ҳамда муҳандислик коммуникациялар факультети талаба қизлари иштирок этди.
Тадбирни НамМҚИ катта ўқитувчиси Хуршида Ўринбоева кириш сўзи билан бошлади.
Йиғилишда институт психологи Нилуфар Қодирова, Партия масъуллари Мўътабар Қозиева, Дилноза Ўринбоевалар томонидан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек эрта турмуш, ажримларнинг олдини олиш, оила институтини мустаҳкамлаш борасида бир қатор қонун, қарор ва фармонлар қабул қилинганлиги эътироф этилиб, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кундалик ҳаётимизга тўлиқ ва тўғри тадбиқ этиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар бериб ўтилди.