Мулоқотда муаммолар тингланди
Мулоқотда муаммолар тингланди

 

Ўзбекистон ХДП Поп туман кенгаши томонидан “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи хотин-қизлар билан юзма-юз мулоқот уюштирилди.

Унда туман Кенгаши депутатлари Шоҳида Ҳакимова, Маҳамаджон Парпиев, ЎзХДП туман Кенгаши раиси Гулбаҳор Мўминова, 43-умумтаълим мактаби директори Машрабхон Марасулова ҳамда худудда яшовчи хотин-қизлар иштирок этди.

Мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, улар учун яратилаётган шарт-шароитлар, хотин-қизлар масалаларига оид қабул қилинган қонун ва қарорлар, меъёрий хужжатларнинг мазмун-моҳияти хусусида махаллий Кенгаш депутатлари маълумот бериш баробарида мулоқот иштирокчиларининг мурожаатларини ҳам тингладилар.

Мурожаатларнинг аксарияти ҳозирги кунда газ ва электр токидаги тез-тез узилишларни бартараф этиш юзасидан бўлди.

Депутатлар мазкур мурожаатни ўз назоратларига олиб, фуқароларни электр токи ва газдан тежамкорлик ҳамда эҳтиёткорлик билан фойдаланишга чақиришди.

Тадбирда иштирок этаётган 43-мактаб мусиқа фани ўқитувчиси Ғиёсжон Алишеров худуддаги хотин-қизларни маданий маърифий тадбирлардаги фаоллигини эътироф этиб, аёлларни мадх этувчи қўшиқ ижро этиб, тадбирга кўтаринкилик баҳш этди.

Куннинг иккинчи ярмида Навбахор МФЙ Навбахор кўчасида истиқомат қилаётган 2-гуруҳ ногирони Жўраева Кибирахон ҳамда 1-гуруҳ ногирони Усмонова Хавохонлар хонадонига туман кенгаши депутатлари билан ташриф буюриб, уларни ҳолидан хабар олинди ва озиқ овқат махсулотлари тақдим этилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш