Аёллар ҳолидан хабар олинди
Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши депутати Р. Сулаймонова Давлатобод МФЙда "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида хонадонларга бориб, хотин-қизлар билан учрашди.
Учрашув давомида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар аниқланди.
Улардан Деҳқонова Шоирахон, Назарова Махбубахон ва Абдуллаева Саломатхонлар "Аёллар дафтарига" киритилиб, бир марталик ёрдам пули ҳам ажратилди.